ИҚБОЛИ БАЛАНД БЕКАМ


   (Сурхондарё вилояти хотин-қизлари фидойиси МАВЛУДАХОН ҚОБУЛОВАга)

Нигоҳлари ёқимли,
Шиддатлидир тўлқиндек.
Шириндан-шакар тили--
Дилдан-дилларга кўприк.

Дунёсидан кечади-
Дўст деганда жонҳалак.
Дарёларни кечади
Бахтдан ким берса дарак.

Иқболи баланд бекам,
Сурхондарё "кулгичи".
Барчага тилаги ҳам:
"Уйида бўлсин тинчи".

Ёвга-ёв бўлманг, дейди,
Асал тутинг ғанимга...
Дўстнинг ғамини ейди-
Ҳаволаси Тангримга...

Яхшилик тўрга элтар,
Гувоҳдир букун барча.
Бекам, бўлинг тўйбардор
То умрингиз борича!

САНОБАР ФАХРИДДИНОВА,
Ўзбекистон Ёзувчилари ва Журналистлари уюшмалари аъзоси, шоира.