ОНА ТИЛИМ - ЖОН-ЖОНИМ!


Захар қизи Мария,
Бунча заҳарли онгинг?
Эй, бешта кам қария,
Кутма, отмайди тонгинг!

Ўзбек тилим ўзимнинг
Она халқим эркаси.
Сен яйраган тузумнинг
Ерга теккан елкаси.

Тилимиз топса ардоқ,
Нега бунча бағринг чўғ?
Отдан тушсанг ҳам бироқ,
Узангидан тушгинг йўқ!

Бинойимга сендан ғишт
Сўрмам, Малласоч қурғур.
Бизнинг ишга, қани, «пишт»
Бурнинг тиқмай, нари тур!

Она тилимда рости,
Сўзлашиб тўймагайман.
Сенларга оёқ ости
Қилдириб қўймагайман!

Сал инсофдан ранг олиб
Ўзингга бер аввал зеб!
Самагонни урволиб,
Алжирайверма ҳадеб.

Бефойда сўз дегунча,
Рус дўстларга салом де.
Бизнинг ғамни егунча,
Онангнинг ғамини е!

Суядирман ошни мен,
Каша бўлма, Мария!
Бизнинг ошимизга сен
Пашша бўлма, Мария!

Сен бир бағритош хоним,
Менинг тошга гапим йўқ!
Она тилим - жон-жоним,
Сенга бошқа гапим йўқ!

Ботиржон ЭРГАШЕВ.
17:05:2020
@Botirjon_Ergashev.