Гулнора Жуманазаровага табрик


  Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси - Гулнора Жуманазаровани таваллуд топган куни билан самимий муборакбод этамиз!
   Гулнора Жуманазаровага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!

  Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

  Маълумот учун: Гулнора Жуманазарова 1988 йилнинг 23 Февраль куни Россияда туғилган. Мукофотланмаган. Миллий театрда 2010 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Г. Жуманазарова ўз ижодий фаолияти давомида 20 га яқин спектаклларда турфа образлар яратди. Гулнора театрда саҳналаштирилган "Рустам”да Қумри, "Танхо юлдуз”да Сайёра, "Сеҳрли қудуқ”да Назокат, "Омон бўлгин, азизим”да Кора, "Уйқусиз кеча”да Дилбар, "Тили асалим”да Қиз, "Мехру мухаббатли саккиз аёл”да Катрин, "Имкон”да Адолат, "Ойдин”да Чарос, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Ойниса, "Сенга бир гап айтаман”да Ойсулув, "Омонат дунё”да ҳамшира, "Бир қанотлилар”да Гуля, "Ҳалала”да Заҳро, "Ўткан кунлар”да Зайнаб, "Танҳо юлдузим”да Лайло, "Тонг отган тарафларда”да Ойёруғ, "Тақдир синовлари”да Земфира, "Ўзбекча рақс”да Қумри чевар, "Олтин калитча”да Алиса, "Қорбобони қутқариинг”да Малика, "Қумда севги жилолари”да Пари, "Ғаройиб саргузашт”да Золушка, "Имон”да Озода каби қатор роллар ижро этиб келмоқда. 
  У кино, видеофильм ва миллий сериалларда ҳам 10 га яқин роллар ижро этиб, ўз мухлисларига эга бўлди. Жумладан "Кўргим келади”, "Фарзандим”, "Қадамлар”, "Войдод”, "Виждон”, "Ҳаёт пиллапоялари”, "Бурч ва муҳаббат”, "Ҳаётда”, "Шунқорлар” каби фильмлар ҳамда сериалларда роллар ижро этиб, томошабинлар меҳрига сазовор бўлиб келмоқда. 
  Г. Жуманазарова дубляж санъатида ҳам фаол ижод қилиб, кўплаб кинофильм, мултьфилм ва сериалларга овоз бериб келмоқда. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот