Изҳор


Сени қутлашга ҳам тополмадим сўз,
Ва яна арзирли мунис бир калом.
Билганим, сен менга Аллоҳ берган дўст,
Дилкашим, дардкашим, мунис, меҳрибон.

Дунёда дўст излаб толганлар қанча,
Ноилож қудуққа айтиб андуҳин.
Дард тўла кўксига найзалар санча
Оғир беморликка бўлишар маҳкум.

Мен энг бадавлатман оламлар ичра,
Энди бўлмас менга дунё сира тор.
Жони узилсада сиримни ошкор
Этмас менинг сендек суянчиғим бор.

Агар барг бўлсайдим тўғри пойингга
Узилиб саждага борардим ишон.
Сендай мардлар такрор келмас очунга
Мендай кўнгилдош ҳам бўлмас ҳеч қачон!

Нурхон Элмирзаева.