Сенсизман...
Дунё -дунё дардим бағримга босиб,
Ёлғизлик ғамини елкамга осиб,
Умид – юрагимни ямаган косиб,
Танҳо кетаяпман, кўз ёш – денгизман,
Нетай, қалбим етим – ҳамон Сенсизман!
Ҳаёт, осмонингда қанотсиз қушман,
Кимгадир орзуман ва ёки тушман,
Кимдир дўст билади, ким билар душман,
Бу алам, қайғулар аро тенгсизман,
Билганим – бу дунё армон, Сенсизман…
Койима, бунчалар андуҳи кўп деб,
Бу қисмат олови борим қўйди еб,
Дард, алам кўйлаги – тақдир берган сеп,
Кийганим шу бўлди, қара – енгсизман,
Ранглари заъфарон сомон, Сенсизман...
Моҳигул Назарова.
Чоп этилган: | 4-12-2020, 18:18 |
Бўлим: | Назм гулшани |
Мақола муаллифи: | Моҳигул Назарова |
Кўрилган: | 1 740 |
Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!
Изоҳингизни киритинг