Аёлга не керак?


Моҳигул НАЗАРОВА
АЁЛГА НЕ КЕРАК?

Аёлга не керак? Бир чимдим меҳр,
Бир дона атиргул, Ишққа тўлган дил.
Сўнган нигоҳига  бағишлайди нур, 
Ахир эътибордан яшнайди кўнгил.

Аёлга не керак? Бир ширин калом,
Севимли эканин шунда исботи.
Битта совуқ  сўздан бўлади тамом, 
Мўртгина юрагин ботиб офтоби... 

Аёлга не керак? Бу ёғи ҳиммат, 
Эркаклар ўйласин, ахир улар мард. 
Аёлнинг борлиги - энг улуғ ҳикмат,
Остонада турса саккизинчи март.