Юнусжон Асқаровга табрик


  Ўзбекистон Давлат драма театрининг актёри ва дубляж режиссёри - Юнусжон Асқаровни таваллуд топган куни билан табриклаймиз. Юнус Асқаровга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз. 

 Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.  

   Маълумот: Юнусжон Баҳромович Асқаров Ўзбекистон Давлат драма театрида 2010 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. У ўзига хос истеъдодга эга, юксак ижодий салоҳиятли профессионал актёрдир. Ўз фаолияти давомида томошабинларни ҳаяжонга солган ҳолда, катта ютуқларга эришиб келаётган кўпгина етук образларини яратиб, томошабинлар ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Жумладан: “Отасининг қизи”да Эркин, “Минг йиллик ҳангома”да синовчи ичувчи, “Нўхат устидаги малика”да қирол, "Етакчи"да Боймирзаев, "Жинлар базми"да ҳофиз, "Чодир хаёл"да миршаб ва яна бошқа ўнлаб образларни маромига етказиб ижро этиши орқали тажриба орттириб, маҳоратли театр актёри даражасига эришган. 
  Яна "Ватан учун", "Дадаси ва ойиси", "Қадрдон қўшнилар", "Денгиз", "Нажоткорлар", "Бир ками тўлмаган дунё", "Жайрона" сериалларининг дубляж режиссёри.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот