ОЗОДА БЕКМУРОДОВАГА


Озодхоним оппоқлиги қордай хоним,
Муҳаббатнинг бизда қасди бордай хоним,
Шартимизни тўқсон алплар кутиб турар
Ишонмаймиз, ишонч синган тордай хоним.
Озодхоним, оппоқ хоним, ойдай хоним,
Бу юраклар нола айлар найдай хоним.
Бизни туққан оқ Оналар ўтганида,
Отамизга хотин излаш қандай хоним.
Отамизга хотин топиб беролдигу,
Уйимизга эга топиб беролдигу,
Ўша уйга боролмайин йиғлаб юрдик,
Олислардан юракларни тиғлаб юрдик.
Озодхоним гўзаллиги гулдай хоним.
Умр асли борса келмас йўлдай хоним.
Бошимизга теккан тошлар синиб тушди,
Кўнглимизнинг нозиклиги қилдай хоним.
Озодхоним мардликлари шердай хоним,
Назокати париларла бирдай хоним,
Сиз бор бўлинг, Сиз бор бўлинг,Сиз бор бўлинг, 
Сиз бордирсиз кўнглим яшил қирдай хоним.
Дуо қилинг, биз саксонга кирайлик деб,
Дуо қилинг, биз тўқсонга кирайлик деб,
Дуо қилинг биз юз ёшга кирайлик деб,
То боламиз отасига хотин эмас,
Ўғилларга  келин  излаб кулиб юрсин.
Дуо қилинг, биз юз ёшга кирганда ҳам,
Кимлардандир оқ атиргул келиб турсин,
Озод хоним, ойдай хоним, гулдай хоним.


Зулфия МЎМИНОВА - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот