Худойберди Тўхтабоев (1932 - 2021)


 Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими - Худойберди Тўхтабоев 1932 йилнинг 17 Декабрь куни Фарғона вилоятида туғилган.
 У 1949 йил Қўқон педагогика билим юртини, 1955 йил Тошкент Давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетини) битирган.
  Худойберди Тўхтабоев олий ўқув юртини тугатгач, “Тошкент оқшоми”, “Ўзбекистон овози”  газеталарида, «Гулистон», «Гулхан»,  “Ғунча”, «Ёш куч», «Шарқ юлдузи» журналларида, «Камалак» нашриётида ишлаган. «Олтин мерос» республика жамғармасига раҳбарлик қиган. Адиб ижодининг дастлабки давридан-оқ ҳажвга, кулгига мойил ҳикоя тўпламларини, қисса ва романларини яратган. 
  Худойберди Тўхтабоев Ҳамза номидаги Давлат мукофоти, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» (1982) унвони совриндори, Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1991).
  Асарлари: «Шошқалоқ», «Сеҳрли қалпоқча», «Сариқ девни миниб», «Сариқ девнинг ўлими», «Беш болали йигитча», «Қасоскорнинг олтин боши»,  «Омонбой ва Давронбой саргузашти», «Сеҳргарлар жанги ёки ширин қовунлар мамлакатида», «Сир очилди», «Мунгли кўзлар», «Йиллар ва йўллар», «Жаннати одамлар», «Сўқмоқлар» ва бошқалар.
  Худойберди Тўхтабоевнинг асарлари тожик, қирғиз, туркман, озарбайжон, арман, рус, украин, белорус, молдован, эстон, латиш, литва, фин, болгар, венгер, немис, чех, итальян ‒ жами 24 тилга таржима қилинган.
  Худойберди Тўхтабоев 2021 йилнинг 22 Март куни оламдан ўтган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот