Кечагимас бугун одамлар


Ёронамиз ўзгариб кетди.
Таронамиз ўзгариб кетди.
Замонамиз ўзгариб кетди.
Кечагимас бугун одамлар.
Муҳаббатга кафан бичилди.
Ғурур , орлар осон ечилди.
Ёлғонларга қасам ичилди.
Кечагимас бугун одамлар.
Кўйлаклар айланди шимларга.
Ҳасратлар тўкилди қумларга.
Кунимиз қолдия кимларга.
Кечагимас бугун одамлар.
Йўқолди Кумушнинг ибоси.
Отилди иффатнинг либоси.
Кўмилди қизларнинг ҳаёси.
Кечагимас  бугун одамлар.
Топмайсиз белбоғли мардларни.
Қандайин ютай бу дардларни.
Ювсак ҳам кетмас кўўўўппп гардларни.
Кечагимас бугун одамлар.
Ахлатга ташлаймиз гўдакни.
Қонларга белаб , зўр билакни.
Ел  есин бу ҳиссиз юракни.
Кечагимас бугун одамлар.
Боқмаймиз ортдаги йўлларга.
Эрк бериб қўйганмиз тилларга.
Ит тегар очилмай гулларга.
Кечагимас бугун одамлар.
Очилмай чаманлар сўлдими?
Туйғулар нафсга қул бўлдими?
Ишк Мажнун қалбида ўлдими?
Кечагимас бугун одамлар.
Уради отага муштини.
Қондошлар ейишар гўштини.
Қулади дунёнинг устуни.
Кечагимас бугун одамлар.
Калтаклар онани бошида.
Пашшалар етимнинг ошида.
Не деймиз АЛЛОХнинг қошида.
Кечагимас бугун одамлар.
     
Комила ҲИЛОЛ.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот