Мунавварани кўрсам кўнглим мунаввар


Мунаввара УСМОНОВАга 

Ким покдан-пок яралмишдир,
 Поки муқаррарлик топгай.
 Ботини гул, зоҳири гули, 
 Атру-муаттарлик топгай.

 Ким ошиқлар суҳбатида,
 Уйғонур бедорлик топгай.
 Ким фосиқлар суҳбатида,
 Ғафлату, ғаддорлик топгай.

 Чин шоирлар шеърни ҳатто,
 Қилдан топгай, найдан топгай.
 Қалдирғочга савол бериб:
 “Бундай элни қайдан топгай”.

 Ким меҳри элга сазовор,
 Онча сазоворлик топгай.
 Ким шоирга, “Кел дўст”, деса,
 Дўсти диловорлик топгай.

 Бизнинг йўл сўзинг йўлидир,
 Яшнар сабзаворлик топгай.
 Адашиб келиб, кетган кўп,
 Борадир бозорлик топгай.

 Ким кўзлар кўзга тушганда,
 Ажиб мададкорлик топгай.
 Шавқат топгай, меҳр топгай,
 Дилбару, дилдорлик топгай.

 Гоҳи дилим дийдор истар,
 Дийдори анварлик топгай.
 Мунавварани бир кўрсам,
 Кўнглим мунавварлик топгай.

     Зулфия МЎМИНОВА - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот