Боир Холмирзаевга табрик


   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, устоз санъаткор - Боир Холмирзаевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
     Боир Холмирзаевга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий тотувлик  ва ижодий ютуқлар тилаб қоламиз!

   Камоли эҳтиром ила - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

    Маълумот: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Боир Холмирзаев 1961 йилнинг 5 март куни Тожикистон Республикасининг Ленинобод вилояти, Нов тумани, Фармонқўрғон қишлоғида таваллуд топган.
 2004 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан мукофотланган.
  1983 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг мусиқали драма факультетини, 2002 йили шу институтнинг олий режиссура курсларини  битирган.
   1983 йилдан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида ишлаган.
  Боир Холмирзаев актёр сифатида Н. Қобил,  Ф. Олимовнинг  “На  фалакман,  на  фаришта” мусиқали драмасида  Маҳмудхон, У. Азим, Б. Лутфуллаевнинг “Алпомишнинг  қайтиши”да  Алпомиш,  Р.  Муҳаммаджоновнинг  “Давлат  болалари”да – Давлат, Р. Маъдиев, Б.
 Лутфуллаевнинг “Тақдир” спектаклида Бўронхўжа, Ҳ. Муҳаммад, Т. Ҳасановнинг “Куёвлар  конкурси”да – Қоплонхон, Х. Даврон, Б. Лутфуллаевнинг “Бобур соғинчи”да – Бобур, “Аршин мол олан”, “Қайчи қудалар” Генерал, Султонбек, “Лайли ва Мажнун”да Алишер Навоий, “Хонума”да Вано Патиашвили ва бошқа кўплаб ролларни  ижро  этган.
  Боир Холмирзаев 2002 йили олий режиссура курсларини битирган бўлиб, С. Сирожиддинов, О. Абдуллаеванинг “Осмоннинг бағри кенг”, С. Сирожиддинов, А. Мансуровнинг “Не  бўлди  менга”, Г. Шермуҳаммад, М. Бафоевнинг “Пари қишлоқ қиссаси”, Пўлат Мўмин, Н. Норхўжаевнинг “Туяқуш-бояқиш”, Г. Бердимуродова, А. Мансуровнинг  “Жўжахўроз” спектаклларини  саҳналаштирган.
  Боир Холмирзаев дубляж санъатида ноёб сеҳр овоз соҳибларидан биридир. Унинг овози нафақат ТВ ва радиоларда, болажонлар севиб томоша қиладиган мультфильмларда ҳам жаранг сочади.    
  1979 йилдан буён кино ва сериал дубляжларида  1000 дан ошиқ ролларга  овоз берган  ва бермокда. “Пари Момо”, “Чавандоз”, “Ёлғон гирдоби”, “Назира” каби фильмларда, “Занжир”, “Кўнгил кўчалари”, “Қабоҳатга қўйилган тузоқ” видеофильмларида ҳам турфа ролларни  ижро этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот