МУАЛЛИМНИНГ САБОҒИ


Қўчқор НОРҚОБИЛ 
         МУАЛЛИМНИНГ САБОҒИ 
        ҳикоя  

   Кузнинг сўнгги куни. Ҳаво совуқ...
    --- Шундай ёмғирда ҳам кўчат экаяпсизми?  Сизга зарилми?  Ивиб кетасиз-ку,  --- ҳайратланди қўшни. 
    --- Кўрмаяпсизми?  Осмон яқинлашиб қолди.  --- Кўкка ишора қилди муаллим. 
    --- Бу нима деганингиз? 
    ---Осмон қуласа, дарахтлар  суяб қолади,  деганим. 
      Қўшни  бироз анграйиб турди. Осмонга қаради. 
    ---Ваҳима қилманг- э,  муаллимжон.
     Муаллим унга синчковона тикилди. 
   --- Одамлар дарахт танасига болта уришаётганда ўз томирини кесишаётганини билишмайди. Инсоннинг ҳам томири бўлади; унинг томири --- келажаги, фарзандлари!  "Осмонни дарахтлар ва болалар суяб туради",   деган гап бекорга айтилмаган...  Эшитганмисиз?
    Қўшни  бир сесканди. Ичидан нимадир узилгандай бўлди. Юраги шув этди. Кўксини пайпаслади...  " Йўқ,  муаллим сезмади... ",  деган ўй кечди хаёлидан.  
     ... Унинг қўйнида болта бор эди...
       Кузнинг сўнги куни эди... 
        Қиш  яқинлашиб келарди... 
        Қўшни  ноилож... ортига бурилди- да,  уйига кириб кетди...
                                    28.01.2023 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот