Йўлдош Али Ҳайдарга табрик


  «Маданият ва маърифат» телеканалидаги Маданий-бадиий дастурлар муҳарририяти Бош режиссёри - Йўлдош Али Ҳайдарни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
Йўлдош Али Ҳайдарга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парваозлар тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси. 

  Маълумот: Йўлдош Ботирович Ҳайдаров (Йўлдош Али Ҳайдар) 1970 йилнинг 7 Март куни Бухоро вилоятидаги Жондор туманида туғилган.
  Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтини тамомлаган.
 Иш фаолиятини Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театрида актёрликдан бошлаган.
  1995 йилдан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида режиссёр, кейинчалик бош режиссёр вазифасида ишлаб келмоқда.
  Йиллар мобайнида бир қанча кўрсатувлар, видеофильмлар тайёрлаган. 
  Устоз, Ўзбекистон санъат арбоби - Маҳкам Муҳаммедовга иккинчи режиссёр бўлиб, Машраб Бобоевнинг сценарийси асосидаги кўп қисмли «Кўнгил кўчалари»да  ва Абдулла Қодирийнинг « Меҳробдан чаён » романи асосида суратга олинган 15 қисмли телевизион фильмларида иккинчи режиссёр бўлиб ишлаган.
  Шундан сўнг ўзи режиссёрлик ишига қўл уриб, Ориф Фармон ҳикояси асосида «Арвоҳ қаҳри» икки қисмли, Ўроз Ҳайдарнинг «Талваса» асари асосида «Талваса» фильмини, «Кўнгил риштаси» «Нафс балоси», «Булутли кеча» видеофильмларини саҳналаштирувчи режиссёри ва ривоятлар асосида бир қанча кичик фильмларни, жумладан, «Каломнинг қудрати» , «Ислоҳ», «Ҳидоя», «Туш» , «Ҳаж савоби» кабиларни суратга олган. 
  У шу давр мобайнида бир қанча кўрсатувларга режиссёрлик  қилди. Хусусан, «Навоийни англаш», «Умр мазмуни» , «Тарих кўзгуси» , «Муборак масканлар» , «Гап чиқди», «Йиллар армони», «Шахсий фикр» « Ёнимизда, Ёдимизда», «Уйга қайтиб» кўрсатувлари режиссёри ва «Ҳамнафас» кўрсатуви муаллифи ва режиссёрлик қилган.
«Ўзбекистон тарихи» телеканалида мунтазам бериб борилаётган «Миллатимиз фидойилари» кўрсатувини бошловчиси ва режиссёридир.
  «Оталар сўзи, ақлнинг кўзи» кўрсатувида, турли сериалларда ўзини актёр сифатида ҳам синаб кўриб, бир қанча катта-кичик образлар яратган.
  Устозлари - Ўзбекистон санъат арбоблари - Маҳкам Муҳаммедов, Мақсуд Юнусов, Ҳайбатилла Алиев.
  Театрда Ўзбекистон халқ артистлари Манзура ая Ҳамидова ва Лутфулла Саъдуллаевлар унга устозлик қилишган.
  Оилали. Икки ўғил, бир қизнинг отаси. Умр йўлдоши - Ферузахон ҳам ҳамкасби, икки ижодкор биргаликда телевиденияда фаолият юритиб келишмоқда.
  Йўлдош Али Ҳайдар айни вақтда «Маданият ва маърифат» телеканалидаги Маданий-бадиий дастурлар муҳарририяти Бош режиссёри бўлиб ишлаб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот