Лутфулла Саъдуллаев - (1940 - 2022)


    Ўзбекистон халқ артисти, театр ва кино актёри - Лутфулла Саъдуллаев 1940 йилнинг 18 Декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 
    1965 йил Тошкент театр ва рассомлик санъат институтини тугатган. 1963 – 2007 йилларда Ёш томошабинлар, Абдулла Қаҳҳор номидаги Сатира театрларида актёр бўлиб фаолият кўрсатган. Фаолияти давомида 200 га яқин спектаклларда, кино ва видеофильмлар, телевизион миниатюралар дастурида ижро этган роллари эса 500 дан ортиқдир.
   1968 йилда ҳамкасби Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева билан турмуш қурган. Лутфулла Саъдуллаев узоқ йиллик ижодий фаолиятида давомида ўз ҳаёти ва ижодидан ҳикоя қилувчи, устозлари, марҳум ҳамкасблари ҳақидаги хотиралари жамланган “Қисмат”, “Ўкинч”, “Мени кечир...” номли китобларини нашрдан чиқарган. 
    «Баҳор қайтмайди», «Шайтанат»,  «Осмондаги болалар», «Фотима ва Зуҳра», «Цунами», «Аччиқ ҳаёт», «Жазо» каби кўплаб фильм, сериал, спектакль ва телевизион миниатюралар театрида турли ролларни гавдалантирган.
     Лутфулла Саъдуллаев 2022 йил вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот