Шермат Ёрматов (1939 - 2021)


   Ўзбекистон халқ артисти, таниқли бастакор ва дирижёр - Шермат Ёрматов  - 17.10.1939 йил Фарғона туманида туғилган. Хор дирижёри, композитор, болалар хори санъатининг фаол тарғиботчиси сифатида фаолият юритган. 
  Ўзбекистон халқ артисти (1997). Тошкент давлат консерваториясини хор дирижёрлиги мутахассислиги бўйича тугатган (1967). Тошкент шаҳридаги 99-ўрта мактабда мусиқа ўқитувчиси ва “Бойчечак” хор студиясининг раҳбари (1962-82), Ўзтелерадиосида хор жамоаси дирижёри (1967-70), “Булбулча” болалар хорининг бадиий раҳбари ва бош дирежёри (1971), 1970 йиллар ўртасидан бошлаб ўзбек болалар қўшиғи ҳамда хор санъатига бағишланган доимий “Қўшиғим - жон қўшиғим”, «Биргаликда куйлаймиз» телекўрсатувларини олиб борган. Ўз.Рес. Маънавият ва маърифат маркази раиси ўринбосари (1996-99 й. й.). А. Қодирий номидаги Маданият институтида (1980—95) ўқитувчи, доцент (1994) вазифаларида ишлаган. 
  Композитор ижодида вокал мусиқа (айниқса болалар учун яратган қўшиқлари) асосий ўрин тутади: «Салом мактаб», «Ғилдирагим», «Икки қўйманг, ўқитувчи!», «Сумалак», «Оймоможон ром бўлди», «Қизалоқ», «Хон атлас», «Бу юртнинг ёшлари», «Читти гул» (фольклорэтнографик сюита), «Ассалом, ҳаёт» кантатаси (Т. Илҳомов сўзи) ва б. 
  Аксарият қўшиклари турли мусиқа тўпламларида нашр этилган.
  “Соғлом авлод учун” ордени билан мукофотланган (1994).
     Шермат Ёрматов 2021 йил вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот