Мактуб


  Ассалому-алайкум менинг мактубимни ўқиётган опалар, акалар, устозлар. Яхшиям мактаб бошланди, жудаям ҳурсандман. Рости ўтган йил карантин сабаб кўпроқ онлайн ўқишимга тўғри келди. Масофадан туриб дарсларни ўзлаштириш бироз қийинчилик туғдирди. Сабаби биз айни коронавирус сабаб оиламиз билан қишлоққа кетдик. У ерда чироқ тез-тез ўчиши туфайли дарсларимни ўз вақтида, кўнгилдагидек қилишимга шароит бўлмади. Кейин ёзги таътил бошланди, мен яна мактабимдан анча узоқлашдим. Таътилни қишлоқда мароқли ўтказдим, мазза қилиб бувимларнинг ховлиси ёнидан оқиб ўтадиган анҳорда чўмилдим. Дарахтларнинг шоҳига чиқиб ғарқ пишган олма, ўрик, гилос меваларидан тўйиб едим. Ҳовлимиздаги она-бола сигиримизни боқишга қарашдим, товуқларга дон бердим. Тоғаларимнинг ўғиллари билан кураш тушиб, қувлашмачоқ ўйнаб, бирга яйрадим. Яна таътилда мен Чингиз Айтматовнинг "Оқ кема" асарини, Абдулхай Носировнинг "Яхшилар боғи" китобини ўқидим. Таътил ниҳоялаб боргач мактабимни қаттиқ соғинганимни билдим. 
  Мана бугун қувончимни чеки йўқ. Мен бу йил тўртинчи синфга ўтдим, ёшим ҳам улғайди. Деярли уч кундан буён мактабимга тайёргарлик кўраман. Ойимни ҳам савол беравериб безор қилиб юбордим.
  Бугун севимли мактабимга чиқдим, биринчи қўнғироқ ва биринчи дарсда иштирок этдим. Дўстларим билан соғиниб кўришдим, синфдош қизларни табрикладим, устозим Нилуфар опа бизни безатилган синф хонамизда очиқ чеҳра билан кутиб олди. Мустақиллик дарси бўлди, унда мен мустақиллик байрами муносабати билан дадамнинг ёрдамида тайёрлаган видеоролигимни намойиш этдик. Ролик барчага ёқди, ўзим ҳам ҳурсанд бўлдим. Синфдошларим ҳам ўзлари тайёрлаган кўргазмали чиқишларини тақдим қилди. Кейин мен оиламизнинг севимли шоири Муҳаммад Юсуфнинг "Ватан" шеърини ёддан айтиб бердим. Устозимиз менга алоҳида миннатдорчилик билдирди. 
  Мен бугунги кунимдан ҳурсандман, эртадан дарслар бошланади. Бизлар энди ўқишга, билим олишга жиддий киришамиз. Мақсадим келажакда қўли енгил, билими кучли, меҳрибон шифокор бўлиш. Бунинг учун эса аввало мактабда фақат аъло баҳоларга ўқиб устозим ва ота-онам ишончини оқлаш ниятидаман. Кейин зўр шифокор бўлган куним ҳам сизларга мана шундай хат ёзиб сизларни ҳам қувончимга шерик қилиш ниятидаман. 

Муҳаммадазиз Орипов,
Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 61-сонли умумтаълим мактабининг 4 "а" синф ўқувчиси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Феруза Абдуллаевага табрик
Инсонни безаги унинг маьнавий қиефаси деб биламан, чунки у еки бу инсон қанчалик бой- бадавлат бўлмасин, гар унда қалб бўлмаса, мехр бўлмаса, идрок
Қалпоқ - Ўғри
Ассалому алайкум. Мен "Youtube" каналидан Қалпоқ хажвий кўрсатувини мунтазам кўриб бораман. Ўз юртимизда бачкана бўлмаган, менталитетимизга тўғри
Муслимбек Йўлдошев - "Эслаб, эслаб" кўрсатувида
Мени унча яхши билмайдиган бошловчилар билан жуда кўп кўрсатув ва эшиттиришларда эфирга чиққанман. Аммо Фарҳод Абдуллаев билан биз институт
Фахриддин Шамсиматовга табрик!
Фахриддин Шамсематов ни жуда хурмат қиламан. Унинг "Сардор-2", "Остона", "Ёзсиз йил", "Кўринмаслар", "Ҳақиқий эркаклар ови", "Окахон" каби кўплаб
Ўктам Усмонов таваллуд топган кун
Бу ерда хам телевидение қудратини тан олиб ўтмасак бўлмайди. Бошқа асарлари каби “Гирдоб” романларини ҳам кўпчилик билмай қолмши мумкин эди. Сеҳргар
Маълумот