Меҳрибон Имомбердиевага табрик


   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг актрисаси - Меҳрибон Имомбердиевани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
  Меҳрибонга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!

  Камоли эҳтиром ила - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

   Маълумот: Меҳрибон Имомбердиева 1982 йилнинг 27 январь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Мукофотланмаган.
  Маълумоти олий. 2001 йили Ўзбекистон санъат институти мусиқали драма ва комедия факультетини битирган.
  2001 йилдан буён Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида ишлайди.
 Меҳрибон Имомбердиева театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. Меҳрибон Имомбердиева “Ойонам-қайнонам”да Маша, “Суперқайнона”да Сурайё, “Осмонга сиғмаган қуш” эстрада юлдузи, “Девона”, “Осмоннинг бағри кенг”, “Паривашга парвонаман”, “Юрагимни алмаштираман”, “Осмондаги ҳулкарим”, “Антиқа совчилар”, “Сарвқомат дилбарим”, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Дилдаги доғ”, “Бу телба хонадон” сингари спектаклларда етакчи ролларни ижро этиб келган.
   Айниқса, унинг “Ойонам-қайнонам” спектаклидаги Маша образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, рус қизининг тимсолида кўпчиликка маъқул бўлган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот