Файзулла Аҳмедов таваллуд топган кун (1936 - 2009)


  Актёр Файзулла Аҳмедов 1936 йилнинг 28 Август куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 
  Файзулла Аҳмедов 1958 йилдан Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрининг актёри сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган. У 1963 йил Тошкент Давлат театр ва рассомлик саньати инсититутини тугатган. 
  Файзулла Аҳмедовнинг хизматлари ҳукуматимиз томонидан муносиб баҳоланиб, 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси халқ артисти унвони билан тақдирланган.
  Файзулла Аҳмедов кўплаб фильмларда суратга тушган. Жумладан: Султон (“Жон қизлар”), Самандаров (“Ўжарлар”), Герцог Арсенио (“Ўн иккинчи кеча”), Жаноб Ботир (“Равшан ва Зулxумор”), Тошболта (“Куёвлар конкурси”), Отажон моряк (“Супер қайнона”) ва бошқалар. Видеофильмларда ҳам Бобо (“Навоий”), Дарвеш Гов (“Бобур”), Ориф ота (“Кўнгил кўчалари”) каби образлар яратди. “Акбарнинг саргузашти” (Жаббор), “Ёлғиз ёдгорим” (Раҳимберди) шулар жумласидандир. 
  Актёр мингдан ортиқ фильм дубляжида овоз берган.
  Файзулла Аҳмедов 2009 йилда вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот