Она, тезроқ қайтиб келинг!


     Шоир Илҳом Наби шеъри. Соҳир овоз соҳибаси - Марзия Эрка Баҳор ижросида. Волидаи муҳтарамам - Малоҳат Мирзомуҳаммад қизига бағишланади. Илҳом Наби ва Марзия Эрка Баҳор ҳамда Гулихоним Жўраевага чексиз ташаккуримни изҳор қилиб қоламан!

 

Шаббодалар кезар дунё,
Чегаралар йўқ уларга.
Эргашаман кўзни юмиб,
Юрак тўла орзуларга.

 

Дуоингиз олиб келай,
Пойингизга бошим қўйиб.
Алла айтинг она менга,
Бағрингизда ухлай тўйиб.

 

Райхон билан юрт исини,
Олиб борай қошингизга.
Она сизни қутлагйман,
Саксон, тўқсон ёшингизда.

 

Дуоингиз мадад берар,
Менинг ҳар бир ишларимда.
Она сизни кўраяпман,
Ҳар тун ширин тушларимда.

 

Мен бахтлиман сиз бор учун,
Боласиман мен шу элнинг.
Бахтимга соғ омон бўлиб,
Она тезроқ қайтиб келинг.

 

Илҳом Наби