Юсупов Сарвар Муҳаммадсолиевичнинг хотира кечаси


    Инсон хотира билан тирик, қадр билан барҳаёт. Ўтганлар хотирасини ёд этиб, уларнинг руҳини шод этиш халқимизнинг азалий эъзозли анъаналари сирасига киради.
   Жорий йилнинг 12 октябрь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида композитор Сарвар Юсуповнинг хотира кечаси ўтказилди. Cанъаткорнинг кечага ташриф буюрган яқинлари, дўстлари ва ҳамкасблари таъкидлаганидек у яратган асарларнинг ўрни катта ва номлари барҳаётдир. Кеча иштирокчилари ва меҳмонлар томонидан қатор фикрлар, ёрқин хотиралар сўзлаб ўтилди, шунингдек оркестр созандалари жамоаси томонидан у яратган асарлар ижро этилди.