"Эслаб, эслаб..." - Ҳалима Худойбердиевани хотирлаб


   1947 йил...17 май туғилиш ва 17 август сўнгги нафас... бу саналар Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева ҳаётидаги рақамлар. Ҳалимашунос Гулжамол опамнинг айтишларича, улар 7 синфда Шароф Рашидов назарига тушган эканлар. Ва улар ижоди жамланган 17 та китоб нашр этилган. Ва 2017 йил "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланганлар. Булар шунчаки тасодифми ё.... Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА агар ҳаёт бўлганларида 17 май куни 73 ёшни қаршилаган бўлар эдилар. Биз ижодкорлар учун улар ҳамиша ҲАЁТ! 17 май соат 18.30да, уларнинг таваллуд кунларида "Sevimli" телеканалининг "Эслаб, эслаб..." кўрсатувида Ўзбекистон халқ шоираси, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳибаси Ҳалима Худойбердиевани хотирлаймиз. Устознинг охиратлари обод бўлсин...

Суратга Гулжамол Асқарованинг никоҳ тўйлари куни тушган эдик. 2018.04.03 вафотларидан озгина вақт олдин...

Юлдуз Файзий.
7 ва 17 рақами
Ҳалима Худойбердиева тақдирида...
* 1947 йилнинг17 майида туғилган.
* 1972 йили Ўзбекистон Миллий университети (ТошДУ)ни битирган.
* 1977 йили Москвадаги Олий адабиёт курсини тамомлаган.
* 1973 йили 37 та шеъри жамланган “Оқ олмалар”,1974 йили 27 ёшида 67 та шеъри жамланган “Чаман” китоби,1976 йили “Суянч тоғларим”, 1977 йили “Бобо қуёш”,1979 йили “Иссиқ қор”, 1987 йили “Муқаддас аёл” китоби нашр этилган.
* 1971 йилда “Саодат” журналига ишга қабул қилинган.
* 1974 йили Ленин комсомолимукофотини олган.
* 1967 йили машҳур шеърларидан бири “Онагинам, дориломон кунлар келди”, 1972 йили 17 феврал куни “Бегим”шеърини ёзган.
* 1976 йили Мавлон Умурзоқов билан турмуш қурган.
* 1977 йилнинг 7-ойида Умидбек ўғлини дунёга келтирган ва Умидбек 2016 йилнинг 7-ойида оламдан ўтган ва 2016 йили 17 августда йиллик маросими ўтказилган.
* 1979 йили Моҳигул қизи, 1987 йили Мирзо Ғолиб ўғли дунёга келган.
* 47 ёшида Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси ва “Саодат” журнали муҳаррири лавозимларидан ноҳақ олинган, оиласи бошига оғир кунлар тушган.
* Биринчи китоби “Илк муҳаббат”га 78 та шеъри, “Сайланма” китобига 72 та янги шеъри киритилган, “Буюк қушлар” китоби 727 бетдан иборат.
* 2014 йили 17 августда кенжа ўғли Мирзо Ғолибнинг тўйи бўлган.
* 2007 йилдан 2017 йилгача ишсиз бўлган.
* 2017 йилда Президент Шавкат Мирзиёев “Дугоналар” журналини таъсис этиб, Ҳалима Худойбердиевани унга Бош муҳаррир қилиб тайинлаш таклифини билдирди.
* 2017 йил 17 май – 70 ёшни қаршилаётган куни “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.
* 2017 йили 17 май куни17-китоби(ўзбек тилидаги китоблари) “Осойишта шам” нашрдан чиққан.
* Умри давомида 700 дан ортиқ шеърлар ёзган.
* 17 августда 71 ёшида (Умидбек ўғлининг ўлими кунидан роппа-роса 3 йили 17 кун ўтиб) оламдан ўтди.
Гулжамол Асқарова.