Жамшид Каримович Зокиров (1948 - 2012)


  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Жамшид Каримович Зокиров 1948 йилнинг 11 Июль куни Тошкент шаҳрида, Ўзбекистонда таниқли қўшиқчи Карим Зокировнинг оиласида туғилган. 1955 йил 102 ўрта мактабга ўқишга борган. 1955 йил "Ҳамза” номидаги мусиқа билим юртига ўқишга кирган орадан икки йил ўтиб Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик институти (Ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият интитути)нинг Драма театр ва кино актёри факультетига ўқишга қабул қилинган. 1971 йил олийгоҳни тамомлаб Ҳамза номидаги Ўзбек давлат акдемик драма театрига (Ҳозирда Ўзбек миллий академик драма театри) 2012 йилгача фаолият юритган. Фаолияти мобайнида театрда 100 дан ортиқ образларни моҳирона ижро этган. Театрда яратган образлардан ташқари, телевидения ва кинода хам хилма-хил образларни яратган.
    Жамшид Каримович Зокиров 2012 йилнинг 7 апрелида Тошкент шаҳрида, узоқ вақт давом этган хасталик сабабли вафот этган.

Театрда яратган образлари:

В. Родов «Оқшомдан тушгача» да Алберт 1973.
Н. Гогол «Уйланиш» да Анучкин 1975.
Б. Василев “Рўйҳатларда йўқ” да Салников 1978.
Е. Хелтаи «Соқов рицарь» да Беппо 1979.
Ў. Умарбеков «Кузнинг биринчи куни» да Фарход 1980.
Н. Гогол «Ревизор» да Бобчинский 1986.
Ш. Бошбеков «Тақдир эшиги» да Эркак 1987.
С. Аҳмад «Келинлар қўзғолони» да Махкам 1988.
Ж. Исхоқов «Мардикор» да Степан 1989.
Ў. Ҳошимов «Қатағон» да Бердиев
Ж. Пуаре «Алдагани хотин яхши» да Стефан 1994.
С. Имомов «Эргинамнинг орзуси» да Жамшид
Лессинг “Донишманд Натан” да Натан
Н. Аббосхон «Танҳо юлдузим» да Мурод
Ж. Жабборов «Уйқусиз кеча» Ота

Рус академик драма театрида:

“Ноч в Венетсии” да бош рольни ижро этган.

Кинода яратган образлари:

«Келинлар қўзғолони» да Ҳаким.
«Темир хотин» да Олим
«Орзулар оғуши» да Баҳром
«Ғолиб» да Директор
“Шайтанат” да Шариф Намозов
«Мен бу мен» да Профессор
«Сув ёқалаб» да Жага ва бошқа кўплаб унутилмас образлар яратган.
   Унвонлари: 1995 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» фахрий унвонга сазовор бўлган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот