Амитабҳнинг тақдири


АМИТАБҲ БАЧЧАН ва унинг тақдири( оилада, фильмларда)

 

     Амитабҳ Баччан номи бутун дунёда танилган. У Болливуднинг ҳақиқий афсонаси. Аммо унинг ҳаёт йўли бошқа ҳинд актёрларининг тақдиридан тубдан фарқ қилади.

     Машҳур ҳинд актёрларининг тақдири-қашшоқликдан муваффақиятга эришиш йўлидир. Аммо Амитабҳ Баччаннинг ҳикояси бутунлай бошқача.

     У Ҳиндистоннинг энг бой ва машҳур оилаларидан бирида туғилган. Отаси — Ҳиндистоннинг энг буюк шоири Хариванш Баччан. Онаси — Теижа         Сури, Ҳиндистон бош вазири Буюк Индира Гандининг яқин дугонаси ва ишонган кишиси эди.

     Амитабҳ ва унинг укаси Ажитабҳ болаликдан фаровонликда яшаган, у актёр бўлишни болалигидан орзу қилган.

     Ёшлик йилларда ўқиш пайтида у театрда қўшиқ ижрочиси сифатида театрда фаолият юритган.

     Катта киноларда биринчи ролини фақат 1969 йилда ўйнаган, аммо фильм кассада муваффақиятсизликка учради.

     Баччан ўз устида тинимсиз ишлади. 1973 йил Баччаннинг ҳаётини кескин ўзгартирди. Бу йил у «Чўзилиб кетган қасос» фильмида суратга тушди. Фильмда у ёвузлик билан курашувчи ёлғиз қўриқчи ролини ўйнади. Ўшандан бери у Ҳиндистонда «Дарғазаб йигит» номини олди, бу эса жангарилар юлдузи деган маъносини англатади.

     Худди шу йили Амитабҳ Баччан актриса Жая Бҳадурига уйланди. Уларнин жуфтлиги Ҳиндистондаги энг бахтли оила сифатида эътирод этилади.

1975 йилда Баччан даврнинг бошқа рамзи Дхармендра билан бирга «Интиқом ва қонун» фильмида суратга тушди. Ушбу картина Ҳиндистон тарихидаги энг яхши кино саналади. Фильм катта тижорий муваффақиятга эришди. Баччан ушбу фильмдан сўнг Ҳиндистонда мисли кўрилмаган машҳурликка эришди.

     1980 йилларнинг ўрталарида Баччан ўзини сиёсатда синаб кўрди ва Ражив Ганди партияси депутати бўлди.

Лекин Бофорс коррупция иши муносабати билан сиёсий фаолиятини якунлашга мажбур бўлди.

     Баччан кинога қайтиб келди ва ундан бошқа кетмади. У ҳозиргача муваффақиятли фаолият юритишда давом эттирмоқда. У 271 та фильмда суратга тушган. 2000 йилда Ҳиндистон киноижодкорлари миллий ассоциацияси Амитабҳ Баччанни минг йиллик актёри сифатида тан олди.

     Баччаннинг шахсий ҳаётида ҳамма нарса жуда оддий, бир эпизоддан ташқари. 1982 йилда актёр хотинининг дўсти, актриса Рекҳа билан ишқий алоқада бўлган. Ҳар бир ҳинд бу ҳақда билар эди, лекин турмуш ўртоғи ҳис-туйғуларини бошқаларга кўрсатмади.

     Худди шу йили Баччан «Юк ташувчи» фильмида барча хавфли трюкларни ўзи ижро этди, бу эса унинг саломатлигига жиддий таъсир кўрсатди.

Унинг талоғи ёрилиб комага тушиб қолди.

     Баччан учун бутун мамлакат ибодат қилди, хотини эса унинг ёнидан бир дақиқа ҳам кетмади.

Комадан чиққач Баччан хотинига бўлган муносабатини ўзгартирди. У барча алоқаларни узиб, Ҳиндистоннинг энг оилапарвар актёрига айланди.
     

     Амитабҳ Баччаннинг икки фарзанди бор: қизи Швета ва ўғли Абҳишек. Унинг ўғли Ҳиндистон гўзали, мамлакатнинг энг таниқли актрисаси Айшвария Райга уйланган.

     Амитабҳ Баччан ҳаётлик пайтида мадам Тюссо музейидан мумли ҳайкали ўрин олган дунёдаги кам сони инсонлардан бири. Баччан шунингдек, Франция фуқаролик мукофоти — «Фахрий легион ордени» билан ҳам тақдирланган.

     Ҳозирда Амитабҳ Баччан 77 ёшда. У ҳанузгача турли фильмларда, кўрсатувлар ва реклама роликларида суратга тушмоқда. Шунингдек у севимли ота ва невараси Арадҳянинг севимли бобоси ҳамдир.

 

Манба: "Кино санъати" журнали.