"Ойдин ҳаёт” кўрсатувида Ўктам Жобиров хотираси


   “Ойдин ҳаёт” кўрсатувида устоз Ўктам Жобиров хотирасидан юрагимда бир тўлқин мавж уриб кетди, негадир ҳаяжонландим. Ёнимдагиларнинг кўп сўзларини ҳам эшитмабман. Ва навбатим келганда сўзлар ўрнини алмаштириб, фикрим чалғиб ўзим ҳам сезмай бошқа гапларни айтибман. Кечки кўрсатувда такрорини кўриб, жуда ноқулай аҳволга тушдим. Шуни тўғрилаб кетай, ҳозир. 
   Ўктам ака вафот этганларида маҳалла ва юртнинг улуғлари қарорлари билан жума намозига чиқаришга келишишди. Аммо бунинг учун марҳумни бир кун кўпроқ ушлаб туришга тўғри келган. Шунда яна ўша маҳалла улуғлари кўрсатмалари билан қўни-қўшниларнинг уйларидаги БК русумидаги кондиционерлар олиб чиқилиб, Ўктам ака ётган хона деразаларига ўрнатиб, музлатиб қўйилган. Ахир таъзия августнинг роса қизиган кунлари юз берган эди-да!
    Лекин фотиҳагарчилик чиндан ҳам уч кун ўрнига тўрт кун давом этиб, ўша тўртинчи куни ҳам хабарни кечроқ эшитган қариндош, ҳамкасб, таниш-билишлар УСТОЗ шаънига Қуръон тиловат қилиб юзга фотиҳа тортиш учун келиб туришган. 
    Оллоҳ раҳмат қилган бўлсин! Амин!

Муслимбек ЙЎЛДОШЕВ.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот