Жумадулла Раметовга табрик!


   Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Давлат драма театри ва кино актёри - Жумадулла Бобохонович Раметовни таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
   Устоз санъаткорга соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!

 Маълумот учун: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Жумадулла Бобохонович Раметов 1999 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган. Ўзбекистон Давлат драма театрида 1983 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Ж. Раметов истеъдодли, санъат соҳасида катта тажрибага эга бўлган ижодкорлардан биридир. Ўз соҳасининг тўла-тўкис англаган, юксак ижодий салоҳиятли профессионал актёрдир. У театр саҳнасида ва кинода турли, бир-бирини мутлоқо такрорламайдиган образлар ижро этган. Унинг театр саҳнасида ижро этган образлари талайгина. Жумладан: “Келинлар қўзғолони”да созанда, “Аршин мол-олан”да Асқар, “Ҳужжатли ахмоқ”да судъя, “Майсаранинг иши”да доирачи, “Қайтар дунё”да Тоҳир, “Бухорои- шариф”да қори, “Тоға ва жиянлар”да Трест бошлиғи, “Сеҳрли ҳасса”да Қорбобо, “Ёзилмаган мактуб”да Генерал, “Ҳаёт барибир гўзал”да Ахмад қора, “Отасининг қизи”да Иззат Атакулович, “Аяжонларим”да Ашуралиев, “Фаррош кампирнинг туши”да Баҳром Бундан ташқари “Мерскивич”, “Тундан тонггача”, “Тундан тонггача 2”, “Осмондаги болалар”, “Ўртоқ Бойкенжаев”, “Муҳаббат синовлари”, “Ўйин”, “Чавандоз”, “Ҳақиқат куни”, “Жасур”, “Сўнгги лаҳза”, “Пайшанбадан пайшанбагача”, “Бекатдаги одам”, “Асал ойи” каби кинофильмларда ҳам турли ролларни ижро этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот