"MTV SHOW"да Феруза ва Райҳон


     "Миллий" телеканалининг "MTV SHOW" кўрсатувида актрисалар - Феруза Собитова ва Райҳон Уласенова қатнашишди. Достон Убайдуллаев ва Ёрқинхўжа Умаров бошловчилик қилишган мазкур кўрсатувда актрисаларнинг тасвирга олинаётган янги сериал - "Туҳмат гирдоби"даги роллари хусусида гаплашишди. "Опа-сингиллар" сериалида Райҳон салбий рольда (ўгай қиз) ва Феруза (ўгай, аммо меҳрибон она ва рафиқа) ижобий образда роль ижро этишган бўлишса, бу сериалда аксинча бўлишини таъкидлаб ўтишди. Кўрсатувда қизиқарли вазифалар топширилди ва якуний қисмда барча (камина, операторлар ва чолғучилардан ташқари) рақсга тушишди!