Сеҳрли оламга элтувчи лаҳзалар


   Муҳтарам дўстлар! Барчангизни кириб келаётган янги йил билан чин қалбимиздан муборакбод этиб, ҳаммангизга дунёдаги жамики энг юксак истакларни тилаймиз!!!    
   Янги йил таровати барибир ўзгача! Беихтиёр, беғубор болалик дамларини ёдга солади. Қорбобо ва қорқизни интиқиб кутганларимиз, шеър ёки қўшиқ айтганимизда совға олганларимиз... Шу каби ширин хотираларнинг ўзи янги йил нақадар қадрдон дамларингизга айланиб, баайни сеҳрли оламга элтувчи лаҳзалар эканлигини ҳис этасиз.      
   Азиз қадрдонлар! Нимаики орзу-умидларингиз бўлса, бари келаётган йилда рўёбга ошишига тилакдошмиз! Янги йилда яна ғойибона дийдор кўришгунча, омон бўлингизлар!!! Яна бир бор кириб келаётган янги йилингиз билан самимий табриклаймиз! 

  Камоли эҳтиром ила  - Музаффар Муҳаммадназар.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот