Ҳаммаси зўр бўлди!


     1 ва 2-Декабрь кунлари "Туркистон" санъат саройида киноактёр, режиссёр ва сўз устаси - Санжар Шодиевнинг "Ҳаммаси зўр бўлади" деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди. Концерт меҳмони сифатида иштирок этган рафиқаси - "Дона" тахаллуси билан ижод қилиб келаётган хонанда - Муҳаббат Меҳмонова ижросидаги қўшиқлар, Анвар Ғаниев билан биргаликда куйлаган дуэти ва чиройли рақслар кулги кечасига янада ўзгача тароват бахшида этди! Санжар Шодиев (Боря) шоирлар Бобур Бобомурод ва Аҳад Қаюмнинг шеърларидан ҳам ўқиб берди. Концертга Санжарнинг қизиқчи дўстлари ва талайгина меҳмонлар ташриф буюришди. Айниқса, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актриса - Шоҳида Узоқова чиройли рақслари билан томошабинларни лол қолдирди! Санжар Шодиев концертга келган Ота-Онасига атаб шеърлар ўқиди ва гулдасталар ҳадя қилиши барчани бирдек тўлқинлантириб юборди! Концерт кечаси жуда қизиқарли ва мароқли ўтди!