"Қопқон" кўрсатуви


 

     Бугун барча дўстларим ва ҳамкасбларимни бир жамоага йиғдим. Бу истеъдодли артистлар: Райҳон Уласенова, Али Хон, Даврон Каримов. Фақат улар ўйиндан эрта чиқиб кетишди. Дўстларим - Маърифат Ортиқова, Хуршид Тўхтаев, Анвар Собиров, Карен Гафуржанов, Райҳон Уласенова, Алихон, Даврон Каримов ва мен - Феруза Сабитовадан ташкил топган жамоа қимматли вақтларини аямасдан MY5 телеканалида намойиш этиладиган "Қопқон" кўрсатувига келишгани ва мени қўллаб-қувватлашгани учун ташаккуримни изҳор қиламан. Бугун биз "Қопқон" деб номланган, халқ тилида "Мафия" деб аталувчи ўйинда иштирок этдик. Хўўўш... Шуни таъкидлаб ўтишим жоизки, дўстларим яхшигина ўйинчи бўлиб чиқишди. Кўрсатувни олиб борган чеккадаги ёқимтой актёрнинг исми Хусан. Айниқса бизнинг ажойиб ва истеъдодли актрисамиз актёрлик маҳоратида ўз касбининг моҳир устаси эканлигини яна бир карра намойиш этиб, Овчи ўйинида менинг энг яқин дугонам - Зуҳра Солиева ғолиб бўлди. Офарин дугонажон! Истеъдодингизга яна бир бор тан бердим. Менинг дўстим, акам, Muzaffar.uz сайтининг маъмури - Музаффар акага алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Раҳмат келганингиз учун, Музаффар ака (барча расмлар ва кўрсатув ҳақидаги маълумотни айнан шу сайтда кўришингиз мумкин). Ўйин жудаям қизғин ва қизиқарли ўтди, десам муболаға бўлмайди, чунки бу дўстларим - ҳамкасбларим ҳақиқатдан ҳам актёрлик маҳорати ва психологияси кучли инсонлар экан! Анвар оға ва Карен Гафуржанов хонанда дерсизлар, аммо бекорга уларни фильмда суратга тушишга таклиф қилишмаган. Чунки улар истеъдодли ижодкорлар!!!
     Биринчи овчи Даврон Каримовни биттада аниқлашди. Бироқ дугонам Зуҳра Солиева охиригача овчи сифатида ўйнаб, охири учта эркак ижодкорни - актёр - Хуршид Тўхтаев, хонанда ва актёр - Анвар Собиров, хонанда ва бошловчи - Карен Гафуржановни ютди-ей! Гап йўқ! Ўйин қай тарзда кечганини тез кунлар ичида MY5 телеканалида томоша қилиб, ўзингизлар бунга гувоҳ бўласизлар!