Сайёра Қозиевага табрик!


   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда, Сурхон воҳасининг фольклорчилик санъати маликаси - Сайёра Қозиевани таваллуд топган куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! 

    Сайёра Қозиевага метиндек мустаҳкам соғлик, Бойсун чиноридек узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз! Барча орзулари рўёбга ошишига тилакдошмиз!


Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси. 


   Маълумот: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда - Сайёра Қозиева Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган.
   Тошкент давлат маданият институти тамомлагач, "Шалола" фольклор ансамблида иш фаолиятини бошлаган. 
  Маннон Уйғур номидаги Сурхондарё вилоят мусиқали драма театрида солист-вокалист бўлиб ишлаган.
  Тошкент олий ҳарбий-техник билим юртида мусиқа фанидан дарс берган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот