Насим Муиновга табрик


    Бугун , актёр, режиссёр, педагог, ажойиб, хокисор, хамиятчил инсон, меҳрибон турмуш ўртоқ, эътиборли қайниота, суюкли бобо, қадрдоним, дўстим - Насим Наимович Муиновнинг туғилган куни. Фурсатдан фойдаланиб, унга узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, оилавий бахт, омад, ҳалол ризқ-рўз, ижодий бардавомлик, куч-қувват, сабр-матонат, кенг феъл, кетмас давлат ва икки дунё саодатини тилайман. Дўстим, ҳар доим ҳурматда, иззатда, эътиборда, эътирофда, халқ ардоғи-ю, яқинлар қуршовида бахтли хаёт кечириб, умргузаронлик гаштини суриб юришини Оллоҳимдан дуо қилиб сўраб қоламан. Шукрона кун муборак!!!

    Ҳурмат билан: Фахриддин ШАМСИМАТОВ - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, кино ва дубляж режиссёри, актёр.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот