Фароғат Раҳматова (1926-2014)


   Фароғат Раҳматова 1926 йилнинг 25 Май санаси Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган. Актриса ва хонанда. 1942 йил Қашқадарё вилояти пахтачиларининг унумдор ҳосил йиғимидан сўнг, Ўзбекистон Марказий Қўмитасининг биринчи котиби Усмон Юсуповнинг фармони билан, Қарши шаҳрида қишлоқ-хўжалиги ишлаб чиқарилиши илғор ишларинининг орасида Қурултой ўтказилиши борасида қарори қабул қилинади. Республиканинг хизмат кўрсатган ва машҳур артистлари орасида ўн олти яшарли қиз – маҳаллий ташаббускор жамоа аъзоси Фароғат Раҳматова ҳам бўлган. Кучли овоз соҳибаси, ёш ижрочи мақом усулубида эски ўзбек қўшиқларини куйлаб, Қурултой томошабинларининг завқига сазовор бўлган. Унга биринчи чиқишининг ўзида СССР халқ артисти Халима Носирова, Ўзбекистон халқ артисти Қори Ёқубовлар эътибор қаратишган. Усмон Юсуповнинг шахсан ўзи маҳаллий раҳбарларга ёш қўшиқчини республиканинг пойтахт театрларидан бирига юбориш ҳақида кўрсатма беради. Ёш истеъдодли актриса ўз фаолиятини Тошкент вилоятининг Янгийўл театрида бошлаган.
  1944-45 йилларда Консерваториянинг тайёрлов курсини тугатган.
  Ижодий фаолиятини Қашқадарё театрида "Ёрилтош" спектаклида Оймомо ролини ижроси билан бошлаган (1940). Кейинчалик Бухоро театрида (Ширин, "Фарҳод ва Ширин"; Муҳаббат, "Даврон ота"), Тошсовет номидаги Янгиёʻл театрида (Оксана, "Қоʻчқор Турдийев"; Гулойим, "Муқанна"; Зуҳра, "Тоҳир ва Зухра", Гулжон, "Насриддин Бухорода"; Офтобхон, "Офтобхон" ва бошқалар)ъ ишлаган. 1948 йил Тошсовет театри Муқимий театрига қоʻшилгандан буён, шу театр актрисаси. Театр саҳнасида ранг-баранг образлар яратиб елга танилди: Сарви (Уйғун; М. Левийев, "Олтин кўл",) Ойбарчин (С. Абдулла; Т. Жалилов, "Алпомиш"), Дарижон (Т. Собиров; М. Юсупов, "Уч баҳодир"), Санам (А. Бобожон; М. Юсупов, "Азиз ва Санам"), Обидахон (С. Абдулла; Т. Жалилов, Г. Мушел, "Мавлоно Муқимий"), Зулхумор (Комил Яшин; Т. Жалилов, "Равшан ва Зулхумор"), Кумуш (Д. Файзий, "Зарафшон қизи"), Рисолат пари (Ҳ. Ғулом; М. Левиев, "Тошболта ошиқ"), Ҳаётхон (М. Исмоилий; Д. Соатқулов, "Фаргʻона тонг отгунча"), Она (Х. Расул; М, Юсупов, "Муқаддас диёр"; Р. Маъдиев; Б. Лутфуллаев, "Такдир"), Зубайда (Р. Маъдийев; Ф. Олимов, "Девона") ва бошқа. Унинг қахрамонлари ҳиссиётларга бойлиги, ҳолатларининг аниклиги, таъсирчанлиги, нозик ўйноқи қочиримлари, ўзига хос талқини билан ажралиб туради. Р. хонанда сифатида ҳам эл орасида машҳур "Диёримсан", "Гўзал", "Тупроғим менинг", "Ёринг унутма", "Ёрдан салом келибдир", "Вафо қилса", "Онажон", "Унутма", "Гул мавсуми", "Дугоҳ" каби қўшиқ ва ашулаларнинг бетакрор ижрочиси. "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган (1992).
   Профессор. Узоқ йиллар мобайнида Маннон Уйғур номидаги театр ва рассомлик институтида мақом хонандачилигидан дарс берган.
  Фароғат Раҳматованинг ижодий фаолияти республика раҳбарияти томонидан муносиб баҳоланган. Ҳали 27 ёшга тўлмасданоқ, унга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони берилган (1953 й.), орадан 6 йил ўтгач, 1959 йил у Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган. Ўзбекистон мустақиллиги йилларида, 1996 йил у “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.
   Фароғат Раҳматова 2014 йилда вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот