Ҳошим ака Арслоновга табрик!


 

     Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актёр, режиссёр ва дубляж устаси - Ҳошим ака Арслонов бугун 61 ёшни қарши олдилар. Шу муносабат билан Ҳошим акани сайтимиз ижодий жамоаси номидан муборакбод этиб, у кишига соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

 

     "Янги китоб" нашриётининг директори ва вебсайтимиз "Машҳурлар ҳаётидан" бўлимининг муҳаррири - Анвар ака Намозовдан табрик:


     Ҳурматли Ҳошим ака! Сизни таваллуд кунингиз билан чин қалбдан табриклайман. Узоқ умр кўринг! Сизнинг бетакрор ролларингиз, ўткир нигоҳингиз, ўктам овозингиз кўплаб мухлислар орттиришингизга омил бўлган. Янада улкан чўққиларни забт этинг. Яқинда хориждан етказганингиз каби олий мукофот билан боғлиқ хушхабарларни етказаверинг! Сизга оилавий бахт, тўкислик, фаровонлик тилайман. Ҳаётингиз тинч-осуда ва завқли лаҳзаларга бой бўлсин!

 

     "Психолог Элегант" марказининг директори, вебсайтимиз "Психология ва саломатлик" бўлимининг махсус мухбири - Жаҳонгир Қўчқоровдан табрик:

 

     Ассалому алайкум, Арслон ака! Сиз йилдан йилга ёшариб бораяпсиз. Мана қирчиллама 61 ёшни ҳам қаршилаб олдингиз, аммо кўринишингиздан 40 ёшдаги ўктам йигитлардексиз! Муборак бўлсин, табриклайман. Фарзандларингизни роҳатини кўриб яшаётган бахтли отасиз. Сизга 100дан ошиб яшашингизни ва келинойим билан қўша қариб яшаб юришларингизни тилаб қоламан. Умрларингиз узоқ бўлсин.

 

 

     Маълумот учун: Ҳошим Арслонов 1956 йил 1 августда туғилган. "Уйғониш", "Марғиёна", "Отамдан қолган далалар", "Алпомиш", "Хўжа Насриддин: шйин бошланди", "Апрель-Май", "Чавандоз", "Сўзсиз севги", "Динозавр қолдирган из", "Ёрим-беозорим", "Ҳақиқат куни", "Қасос", "Менинг акам бўйдоқ", "Сўнгги қўнғироқ", "Сингилгинам", "Хиёнат", "Энди дадам бўйдоқ", "Ижарачилар" ва бир қанча сериалларда, шунингдек, театрда кўплаб ролларни ижро этиб келган.