Феруза Собитовага табрик!


    Табассум қилишингизни истайдиган биргина инсон бор. Бу ҳам бўлса - Онангиздир. Ҳаттоки, сураткаш ҳам табассумингиз акс этган суратни олиб бўлгач, Сиздан расм учун ҳақ сўрайди. Ягона беминнат, эвазига ҳеч нарса умид ва таъма қилмайдиган инсон - чиндан ҳам ОНА! 

    Аммо яна шундай инсон борки, бу актрисани барчангиз танийсиз. Бу - Феруза Собитовадир! У яқин инсонларига табассум улашишга интилади ва бу борада сира чарчамайди. У билан ижодий ҳамкорлик қилиш мобайнида, қалбини англаганим сари, унга бўлган туйғуларим ва ҳурматим янада ортди. Феруза ниҳоятда оқила, инсон руҳиятини бир қарашда илғаб олишга қодир, самимий ва юксак истеъдодли актриса!

     Ферузани таваллуд топган куни муносабати билан муборакбод этамиз! 

    Феруза, СИЗга соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, дунёдаги жамики энг эзгу тилакларни тилайман! Нимаики орзу-умидларингиз бўлса, барчаси рўёбга ошишига тилакдошман! Фарзандингиз Имронжоннинг роҳатини кўриб юринг ва у ҳам келгусида СИЗ сингари таниқли, эл ардоғидаги, халқ хизматидаги инсон бўлиб вояга етсин!


Камоли эҳтиром ила - Музаффар Муҳаммадназар. 


   Маълумот: Актриса - Фируза Собитова 7 Август куни Бухорода таваллуд топган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Санкт Петербургдаги Кино ва телевидение давлат институтини тамомлаган. 
    "Турон" Давлат ҳарбий театрида актриса ва директор бўлиб ишлаган. 
  Фируза Собитова "Опа-сингиллар", "Меҳмонхона", «Тоға», «Турист», "Алданган аёл", "Кутилмаган қўнғироқ", «Шаббона», "Қалбаки дунё", "Ойқиз эртаги", "Мактаб  ҳаётим" каби кўплаб сериал ва фильмларда турли ролларни ижро этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот