Соҳибжамол актриса - Ферузахон Собитованинг байрам табриги!


 

     Устозлар куни билан барча устозларни табриклайман. Шу қаторда ўзимнинг устозларимни ҳам байрам билан муборакбод этаман. Соғ ва омон бўлишларини Аллоҳдан сўраб қоламан. Ҳар бир инсоннинг шаклланишида ва бу ҳаётда ўзининг ўрнини топишида, албатта, устознинг роли катта. Устоз - Отангдек улуғ, деб бекорга айтишмаган экан. Умрингиз зиёда бўлсин, сизларга сабр, омад ва албатта катта даромад тилайман. Илоҳим кўз тегмасин сизларга. АЛЛОҲ ЎЗ ПАНОҲИДА асрасин. Ёшларга эса маслаҳатим. "Устозингни қадрла, соғлигини асра ва доимо улардан хабар олиб туринглар"!!

 

Феруза Собитова