Феруза Собитова "Идеал она" кўрсатувига интервьюси


 

     Феруза Собитова "Идеал она" кўрсатувида фарзанд тарбиясига оид фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. "Севимли" телеканалининг мазкур лойиҳасидаги интервьюсида ўғли Имронжонга ҳам ота, ҳам она бўлиб, репетициялар, фильм, сериал ва клипларда суратга тушиш, телевидениедаги кўрсатувлардаги иштироки, хизмат сафарлари туфайли етарлича вақтини унга ажрата олмаётганидан афсусланишини билдирди. Жумладан, ҳар бир ота-она фарзандига болалик чоғида имкон қадар керагича меҳр-муҳаббат бериб, уни комил инсон қилиб тарбиялаши ва вояга етказиши лозимлигини, чунки кейинги даврларда боланинг болалик даври ортга қайтмаслигини айтди. Ўсмирлик палласи, оилали бўлгач, фарзандимиз ўз оиласи билан овора бўлиб қолади. Балки ота-онаси учун вақт ажратар, аммо ўша беғубор болалик дамлари қайтиб келмайди. Шу боис, болаларга ҳамиша, ҳар қандай вазиятда ҳам вақтимизни ажратайлик, - дея сўзига хулоса ясади актриса.