"Ойқиз эртаги" янги ўзбек киноси


      17- май куни "Алишер Навоий" кинотеатрида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан «Ўзбекфильм» киностудиясида тарихий эртак (фентези) жанридаги «Ойқиз эртаги» номли суратга олинган бадиий фильмнинг ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтди. Фильмни тасвирга олиш жараёнлари Хоразм ва Тошкент вилоятларида бўлиб ўтган. 
     Фильм бюджети 1,6 млрд. сўмни ташкил этади.
     Акбар Бектурдиев режиссёрлигида суратга олинган мазкур фильмда қизиқарли афсона ва ривоятларга асосланган ҳолда Ватанни севиш, унинг дахлсизлигини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, мардлик, ҳалоллик сингари эзгу ғоялар акс эттирилган.
     "Ойқиз эртаги” бадиий фильми кескин саҳналарга бой бўлиб, қизиқарли ва ўткир сюжет, шунингдек, махсус эффектлар орқали актёрлар ижросидаги хилма-хил, мураккаб ҳаракатлар ва характерлар очиб берилган.
     Фильмнинг кенг жамоатчилик учун премьераси 19 май куни соат 17:00да Республика Киночилар уйида ҳамда соат 18:00да Алишер Навоий номидаги киносаройда ташкил этилади. 
     Бадиий фильм 20 майдан эътиборан юртимиз кинотеатрларида намойиш этилади.

Сценарий муаллифи:  Муҳаммад Давлатиллоҳ, Акбар Бектурдиев
Саҳналаштирувчи режиссёр:  Акбар Бектурдиев
Саҳналаштирувчи оператор:  Дилмурод Турдибоев
Саҳналаштирувчи рассом:  Акмал Саидов
Бастакор  Димитрий Янов-Яновский
Бош ролларда:  Йигитали Мамажонов, Юлдуз Ражабова, Хайрулла Саъдиев, Маъруф Отажонов, Феруза Собитова, Алихан, Дилбар Икромова ва бошқалар.

Маъпура НАБИЕВА.