Замира Суюновага табрик!


  Ўзбекистон халқ артисти, хонанда, профессор, моҳир педагог - Замира Суюнова туғилган кун.
  Замира Суюновага соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, дунёдаги жамики энг юксак истакларимизни тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

  Маълумот: Замира Суюнова 1957 йилнинг 24 Ноябрь куни Қашқадарё вилоятидаги Китоб туманида туғилган. Аммо гувоҳнома олиш ўша даврларда қийин бўлгани сабабли, кечикиб олиниб, 1958 йил 27 Июлда туғилган деб ёзилган. 
   11 ёшида Глиэр номли мусиқа мактабига ўқишга кирган. 1975 йилда шу мусиқа мактабини муваффақиятли битириб, Тошкент Давлат Консерваториясининг хор-дирижёрлиги факультетида таҳсил ола бошлаган. 3-курслигида янги ташкил этилаётган “Дуторчи қизлар” ансамблига таклиф қилишган. 1979 йилдан, яъни ансамбль ташкил қилингандан бошлаб шу ансамблда кўп йиллар давомида фаолият юритиб келган. 
    Айни вақтда Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа саньати академияси профессори.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот