«Ибрат» фильмининг премьераси


   Алишер Навоий номидаги киносаройида "Ибрат" фильмининг премьераси намойиш этилди.
   Мутафаккир, Тарихчи олим, маърифатпарвар жадидчи Исҳоқхон Ибрат машаққатли ҳаёт йўли ҳақида суратга олинган тарихий-бадиий фильмнинг 4 октябрь куни ўтказилгани сабаби 82 йил аввал айнан шу куни юртимизнинг юртимизнинг 500дан ортиқ зиёлилари қатл қилинган кун.  
   Фильм премьерасидан аввал бошловчилар - Самандар Ҳамроқулов ва Дилдора Рустамова кечани олиб боришди.  «Ўзбеккино» МА бош директори биринчи ўринбосари - Шуҳрат Ризаев,  фильм режиссёри - Жаҳонгир Қосимов, Ўзбекистон халқ артисти - Саидкомил Умаров ва бошқалар фильмнинг олиниши ва жадидчилик ҳаракати, фильм олинишидан мақсад - даромад олиш эмас, халқимизга ибрат бўлган инсонлар ҳаётини акс эттириш эканлигини таъкидлаб ўтишди.
   Сценарий муаллифлари - Абдуқаюм Йўлдошев ва Нурилло Аббосхон.
   Бош ролларни - Фарҳод Маҳмудов, Саидкомил Умаров, Шаҳзода Матчанова, Рустам Саъдуллаев, Зулхумор Мўминова, Сайёра Юнусова, Карим Мирходиев, Бобур Йўлдошев, Акбархўжа Расулов в. б. ижро этишган. 
   "Маданият ва маърифат" телеканали ходимаси, журналист - Шаҳнозахон Қурбонбоева фильм ижодкорларидан интервью олди.
   ЎЗМТРК "Маданият ва Маърифат" телеканали ходими, журналист, "Кинопро" ҳамда "Тундаликлар" кўрсатувларининг бошловчиси ва муҳаррири - Шаҳнозахон Қурбонбоева ва фильм режиссёри - Жаҳонгир Қосимов. 
   ТИҚХММИ ўқитувчиси - Баҳриддин Муқимов; ТИҚХММИ доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси - Раҳимбой Жуманиёзов;  Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театрининг адабий бўлим бошлиғи, санъатшунос олим - Ойбек Вейсал ўғли Копадзе ва унинг ўғли, Ўзбекистон Санъат ва маданият институтининг "Режиссёрлик" факультети 1-босқич талабаси - Усмон Ойбек ўғли Копадзе. 
  Ўзбекистон Киноарбоблари Ижодий уюшмаси Матбуот котиби - Дилшод Бедил ва Уюшма Бош мутахассиси, театр ва кино актёри - Сайдамат Абдулхамитов. 
   ЎЗМТРК "Маданият ва Маърифат" телеканали ходими, журналист, "Кинопро" ҳамда "Тундаликлар" кўрсатувларининг бошловчиси ва муҳаррири - Шаҳнозахон Қурбонбоева.