Насиба Абдуллаева таваллуд топган кун



   Абдуллаева Насиба Меликовна - 15-ноябр 1961 йил Самарқандда туғилган – ўзбек хонанда ва актрисаси. Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ артисти.
   Самарқанд мусиқа студиясини (1979), Тошкент давлат маданият институтини (1989) тугатган. Дастлаб ижодини халқ қўшиқларидан бошлаган. „Хоразм лазгиси“, „Бари гал“, „Танавор“, шунингдек шарқ халқлари қўшиқлари билан танилди. Лирик майинлик, бадиий маҳорат, теран мазмун, ёқимлилик ва ширадорлик Абдуллаева Насиба ижодига хос. Муҳаббат ҳақидаги қўшиқларни маҳорат билан ижро этади. „Арзимни айтдим“, „Жоним менинг“, „Ёқасиз жоним“, „Мажнунтол“, „Малак“, „Айланайин“ ва бошқалар шулар жумласидан. Бошқа халқлар қўшиқлари ҳам Абдуллаева ижодида муҳим ўрин тутади: „Санада галмас“, „Айрилиқ“ (озарбайжон), „Ишқ умидиман“ (эрон), „Рўяларда бўлушурсиз“ (турк) ва бошқа бир қанча хорижий мамлакатларда гастролда бўлган. Абдуллаева Насиба ижодига бағишлаб „Насиба“ телефилми („Ўзбектелефилм“, 1989) ишланган. Меҳнат шуҳрати ордени билан мукофотланган (1999).










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот