"Айёргина аёллар" спектакли


 Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри репертуаридан ўрин олган – “Айёргина аёллар” спектакли.

  “Айёргина аёллар” мусиқали комедияси драматург ва адиб - Қўчқор Норқобил асари асосида саҳналаштирилган.

  Саҳналаштирувчи режиссёр – Достон Хақбердиев.
  Бастакор - (Сарвар Юсупов) мусиқаси. 
 Аёл ўзини севиши, ўзини қадрлаши, ўз гўзаллигини ботинан ҳис қилиши эвазига атрофдагиларга ҳам севикли ва гўзал бўлиши, жамиятда ўрнини топиши мумкинлиги спектакль жараёнида турли хил воқеа-ҳодисалар орқали бадиий ифода қилинган.
 Ролларни Ҳабибулла Ортиқов, Гулноза Саидова, Дилором Абдуалимова, Сурайё Юсупова, Мусаллам Дадажонова, Дурдона Носирова, Нафиса Хўжақулова, Гуласал Раҳмонова ва бошқалар ижро этишган.
 
 Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг Матбуот котиби - Феруза Холиқова.