Аида Юнусованинг оила аъзоларига таъзия


   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актриса - Юнусова Аида Муратовна 21 Январь куни 72 ёшида оламдан ўтди. 
   Актрисанинг оила аъзолари ва ҳамкасбларига Muzaffar.uz сайти ижодий жамоаси номидан чуқур таъзия изҳор қиламиз.

   Маълумот: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актриса - Юнусова Аида Муратовна - 1948 йил 10 Февральда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида туғилган.
   1970 йилда Островский номидаги Тошкент Давлат театр ва рассомчилик санъати институтини "Кино ва драма" факультетини тугатган.
   1970 йилдан 1989 йилгача Ўзбекфильмда фаолият юритган. Шу давр мобайнида кўплаб фильмларда суратга тушган.
   Орада танаффус қилиб, 2012 йил яна кинога қайтганди ва "Меҳригиё" фильмида суратга тушганди. Ўшанда санъатга қайтгани муносабати билан биринчи бўлиб "Қиёфа" деб номланган кўрсатувимга таклиф этгандим. 
   Тележурналист, Muzaffar.uz сайти "Кино ва театр" бўлими катта муҳаррири - Шоҳира Ҳамро (Рауфбоева)