Фарангиз Режаметованинг оила аъзоларига таъзия


    

     Ўлим ёш танламас экан. Фожеа қачон, қай маҳал бошингга кулфат ёғдиришини билмас экансан. Бугун кутилмаган авто фалокат ҳаммамиз таниган, "Ойижон" фильмидаги ролидан кейин севиб қолган истеъдодли актриса, Фарангиз Режеметова (Жамолхонова)ни орамиздан олиб кетди. Бу кун унинг ҳаётига нуқта қўйилган кун бўлиб қолди.Бу гапларни ёзаяпману..Фарангизнинг болалигидан то шу кунга қадар таниган, билган чоғларим кўз олдимдан ўтаяпти. Биз у билан ўтган ҳафта худди шу куни Самарқандда, "Саховат-шоу" кўрсатувида съёмкада эдик. У билан Фарангиз ҳали жуда кичкиналигида, Миллий театр таркибида, Москвада ҳам гастролда бўлганмиз. У кичкиналигиданоқ жуда мустақил қизалоқ эди. Кўзларида бир дунё орзу-умидлар бор эди. Э худо...Фотима Режеметова..онаси..ўша бир ҳафта илгари уларнинг худди дугоналардек бир-бирларига бўлган муносабатларини кўриб..ҳавас қилгандим. Ичимда "Фотима қизига жуда суяниб қолибди"-дея ўйлаганларим эсимда. Фотимага тоғдек сабр тилайман..бу дардни енгиш оғир..ҳеч ким болам демасин..Бу оилани таниганлар, эртага Фарангизни соат 13-00да сўнгги йўлга кузатишар экан. . Фарангизжон, ҳур қизим..жойларинг жаннатда бўлсин! 
     Рулда кетаётиб, дунё қўлимда деб ўйлайдиганлар, худо сизга инсоф берсин! Бир оилани тўзғитиб кетганингизни биласизми? Агар сиз рулда хушёрроқ бўлганингизда, Фарангиз ҳозир уйида ширин тушлар кўриб ухлаб ётган бўлар эди..