Сабот


 

     Устоз режиссёр Рашид Маликовдан янги фильм тақдимоти.

     Кино оламида ажойиб янгилик! Таниқли режиссёр Рашид Маликов “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан “Сабот” бадиий фильмини суратга олди.

     Фильмда бош ролларни Ўзбекистоннинг машҳур актёрлари Карим Мирходиев, Сейдулла Молдаханов, Беҳзод Ҳамраев, Нигора Каримбоева, Зулхумор Мўминова ижро этишган.

     Фильмнинг ОАВ вакиллари ҳамда мутахассислар учун ёпиқ намойиши ва фильмга бағишланган матбуот анжумани 2017 йилнинг 9 декабрь куни соат 10:00да Тошкент шаҳри Муқимий кўчаси 8-уйда жойлашган Кинематографияни ривожлантириш маркази биносида бошланади.

     Эслатиб ўтамиз, Рашид Маликов Ёш киноижодкорлар кенгаши томонидан ишлаб чиқилган “Art House” лойиҳасининг бадиий раҳбарларидан бири ҳисобланади. Бу эса таниқли режиссёрнинг “устоз-шогирд” анъаналарини ривожлантиришга ҳам қўшаётган ҳиссасидан далолат.