Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг 84-мавсуми


     Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг 84-мавсуми очилди.
     Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театрнинг директори - Александр Бекжонов театр жамоаси ва томошабинларни табриклаш баробарида, театрда фаолият юритиб келишаётган устоз санъаткорлар - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Турғун Бекназаров ва Турсунбой Пржонов давлатимизнинг юксак мукофотларидан бири - "Дўстлик" ордени билан тақдирланишганликлари муносабати билан уларни ҳам табриклаб ўтди.  
  Тадбирда театр актёри - Расулхон Қодирхонов ва актриса - Гуласал Раҳмонова бошловчилик қилишди.  
  Театрнинг янги мавсуми "Усмон Носир" (муаллиф: Ж. Жовлиев, режиссёр: Д. Ҳақбердиев, мусиқа: М. Бафоев, рассом: М. Холиқов) спектакли премьераси билан бошланди.

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг Матбуот котиби - Фируза ҲОЛИҚОВА.
Суратлар муаллифи – Музаффар МУҲАММАДНАЗАР.
2022 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот