Ҳамид Тошпўлатовга табрик


    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актёри, атоқли санъаткор - Ҳамид Тошпўлатовни таваллуд топган куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.
   Театр саҳнасидаги меҳнат фаолияти билан баробар зангори экранларда турфа хил феъл-атвордаги қиёфаларни гавдалантириб келаётган Ҳамид Тошпўлатовга соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, ижод йўлларида улкан муваффақият, дунёдаги жамики энг юксак истакларимизни тилаб қоламиз.

  Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

     Маълумот:  Ҳамид Ортиқбоевич Тошпўлатов Ўзбек Миллий Академик драма театрида 2007 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 
    Ҳамид Тошпўлатов театрда саҳналаштирилган 20 га яқин спектаклларда турли характердаги ролларни маҳорат билан ижро этди. Жумладан, Шукуруллонинг "Ҳасрат боғи” спектаклида Ота, И.Турсунованинг "Бир қанотлилар”да Полковник, Ж.Жабборовнинг "Нексия”сида Сафар ака, З.Солиеванинг "Увайсий”да Қози, "Бевалар”да Анвар, Т.Маҳмудовнинг "Омонат дунё”сида Жалолиддин, Эдуардо де Филипонинг "Тун албатта ўтади”сида Антонио, Словамир Мрожакнинг "Чегара устидаги уй”да Қайнота, У.Азимнинг "Бор эканда, йўқ экан”да Ўтинчи, Э.Аъзамнинг "Талваса”да Қўшни, Н.Аббосхонинг "Ўзбекча рақс”ида Сартарош, С.Болғабоевнинг "Энг сулувли келинчак”да Жиянбой, Э.Хушвақтовнинг "Сизсиз ўтмас кунларим”ида Умар, У.Исмоиловнинг "Рустам”ида Уста, Қ.Норқобилнинг "Тақдир синовлари”да Тоҳир, "Қуёшни сен уйғотасан”да Ҳоким ўринбосари, А.Қодирийнинг "Ўткан кунлар”ида Табиб, У.Азимнинг "Тонг отган тарафлар”да Луқмони Ҳаким каби ролларни моҳирона ижро этиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлиб қелмоқда.
    У серқирра ижодкор сифатида 30 га яқин кино ва видеофильмларда ҳам роллар ижро этди. Жумладан, "24 соат” фильмида Полковник, Э.Аъзамнинг "Талваса”сида Қўшни, Ё.Тўйчиевнинг "Жаноб ҳеч ким”ида Тоға, Э.Хушвақтовнинг "Меҳмонжонлардан айланай”да Азиз, Ж.Фозилжоновнинг "Аччиқ ҳаёт”ида ота, Ж.Шодмоновнинг "Кичкина хўжайин”ида Директор, М.Сулаймоновнинг "Қизғалдоғ”ида Ота, "Лола”сида Ота, М.Абдулаевнинг "Балойи нафс”ида Катта ўғил, Ш.Бошбековнинг "Ўғлон ёхуд тикланган оила”сида Шеф, У.Шукурованинг "Бахтли одамлар”ида Қайнота, Б.Шароповнинг "Танго ёхуд адашган совчилар”ида Ота, М.Сулаймоновнинг "Жийда гули”ида Катта ўғил, С.Бобоевнинг "Уқубат”ида Бош шифокор, А.Умрзоқовнинг "Оқибат”ида Қайнота, С.Шодиевнинг "Жигарбандим”ида Қўшни, З.Солиеванинг "Бевалар”ида Анвар, Ш.Жабборовнинг "Бурч”ида Полковник, Тўхтабоевнинг "Сариқ девни миниб”ида Ректор, Б.Шароповнинг "Куёвлар қўзғолони”ида Қайнота каби кўплаб ролларни ижро этиб, телетомошабинлар орасида ҳам ўз мухлисларини топди.  










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот