Абдураим Абдуваҳобовнинг оила аъзоларига таъзия


   Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий академик драма театри ва кино актёри, устоз санъаткор - Абдураим Абдуваҳобовнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари, дўстлари, ҳамкасблари ва мухлисларига чуқур таъзия билдирамиз.

   Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист - Абдуваҳобов Абдураим Абдуллахаевич 1963 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1984 йили М.Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтини "Драма театри актёри” факультетини битириб, Миллий театрда 1991 йилдан буён фаолият юртиб келган. 2002 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан мукофотланган. 2014 йили "Дўстлик” ордени билан тақдирланганди. А.Абдуваҳобов актёрлик фаолияти давомида 100 га яқин саҳна асарларида турли характердаги кишилар сиймосини гавдалантирди. Жумладан, "Алишер Навоий”да Абулвосе, "Афандининг беш хотини” да йигит, "Унсиз Фарёд”да Кинорежиссёр, "Соҳибқирон Темур”да Дарвеш, "Шум бола”да Бой ота, "Меҳробдан чаён”да Баҳромбой, "Кулойим”да Қирол, "Уфқ”да Аскар, "Чимилдиқ”да Куёв, "Эшик ортидаги ҳаёт”да Равшан, "Кундузсиз кечалар”да Тенгдош, "Пири коинот”да ал-Ёқуб, "Етти фарёд”да Йўловчи, "Қирол Лир”да Масхара, "Энага”да Энага, "Бир кошона сирлари”да Бўривой, "Ўтган замон ҳангомалари”да Ҳасан Кайфий, "Гамлет”да Озрик, "Андишали келинчак”да Қоплонбек, "Макр ва муҳаббат”да Миллер, "Дадажон демайман”да Ҳикмат, "Олтин қиз”да Ботир, "Жаҳон Отин Увайсий”да Ҳасан Охун баққол, "Бевалар”да Сапар оға, "Ўзбекча рақс”да Тоға, "Омад биз томон”да Баҳром, "Имкон”да Паттаев, "Тили асалим”да Ота, "Рустам”да Холматов каби спектаклларда ранг-баранг образлар яратиб, ҳамкасбларнинг олқишига сазовор бўлган. У кинода ҳам салмоқли образлар яратди. "Шум бола”да Қоравой, "Суюнчи”да Абдулла, "Тиниқ булоқлар”да Илҳом, "Шайтанат”да Бўтқа, "Муҳаббат синовлари”да Маҳкам ака, "Муҳаббатимсан”да Машариб, "Родина ждёт”да Шайиф, "Суғдиёна”да Адвокат, "18 квадрат”да Ҳоким, "Дада”да Меҳрибонлар уйи директори, "Сардор 2”да Ҳайдовчи, "Ака хизматизга тайёрман”да Раис, "Севаман дедимми? Севаман!”да Ота, "Ҳаёт жилғалари”да Баҳром, "Ўзи уйланмаган совчилар”да Ота ва бошқа кўплаб бадиий фильмларда кўплаб образларда намоён бўлди. "Лаззат”, "Галина Бланка” каби кўрсатувларда бошловчилик қилди. Телеминиатюра ва новеллаларда суратга тушди. А. Абдуваҳобов халқ севган актёрлардан эди.