Ориф Раҳмон


     Ўзбекистон Давлат Сатира театри ва кино актёри, "Тошкент" телеканалидаги "Бошқача шоу" кўрсатувининг бошловчиси - Ориф Раҳмон - 1981 йилнинг 9 январида Самарқанд вилоят, Ургут туманидаги Торинжак қишлоғида дунёга келган.
     1988-1998 йиллар С. Айний номидаги мактабда ўқиган. 1998-2000 йиллари Ургут туманидаги ҳунарманчилик лицейини рассомчилик бўлимини, 2001-2005 йиллар Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат театр ва рассомчилик санъати институти (ҳозирги Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институти)ни битириб, 2005 йилдан буён Ўзбекистон Давлат Сатира театрида фаолият юритиб келмоқда.
     2016-2018 йилларда Ўзбеккино қошидаги "Киноактёр театр студияси"да режиссёр - С. Мелиев бошчилигидаги театрда ҳам ишлаган.
     Айни вақтда "Тошкент" телеканалидаги "Бошқача шоу" кўрсатувининг бошловчиси ҳамдир.