Музаффар Муҳаммадназар - Бош муҳаррир


    Музаффар Муҳаммадназарович Умбаров (Музаффар Муҳаммадназар) 1973 йилнинг 6 Февраль куни Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган. 
    1983-87 йилларда "Мусиқа ва санъат мактаби"ни "Қашқар рубоб" мутахассислиги бўйича тамомлаган. Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг аъзоси; маълумоти: олий; 
   1990-1995 йиллар ТошДУнинг "Рус филологияси" факультетида таҳсил олган. Инглиз, рус, турк ва тожик тилларини билади ҳамда таржима қила олади. 
    Иш фаолиятини 1990 йилда "Сирли олам" журналида бўлим муҳаррири вазифасидан бошлаган. "Кўнгил кўчалари", "Оила тилсими", "Сабо" газеталари ва "Ҳамшира" журналида бўлим муҳаррири вазифаларида ишлаган. Мақола, суҳбат, ҳикоя ва таржималари Республика нашрларида чоп этилган. 
   "Янги аср авлоди" нашриётида  2021 йили  "Ёнаётган тирик ҳайкаллар", 2022 йил "Сўнгги манзил" номли китоблари нашрдан чиққан.
   Айни вақтда "Саодат" журналида фотомухбир, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабида ижодий ва маданий масалалар бўйича тарғиботчи ҳамда Muzaffar.uz веб сайтининг Бош муҳаррири вазифаларида фаолият юритиб келмоқда. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Маълумот